Унай Эмери Харви Эллиотнинг келажаги ҳақида гапирди
Астон Вилла бош мураббийи Унай Эмери жамоа ярим ҳимоячиси Харви Эллиотнинг келажаги ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Ливерпул" футболчиси ҳозирда Бирмингем жамоасида ижарада ўйнамоқда, аммо у майдонга тушиш имкониятини деярли олгани йўқ.
"Умид қиламанки, биз унинг доимий ўйин амалиётига эга бўлиши учун ечим топа оламиз. У ҳозир ижарада, лекин бу унинг билан доимий шартнома имзоланади дегани эмас", – деди Эмери.
22 ёшли ярим ҳимоячи "Астон Вилла" сафида барча турнирлар доирасида еттита ўйинда иштирок этиб, бир марта гол уришга муваффақ бўлган. Эллиотнинг "Ливерпул" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.