Булюкин Арсен Захаряннинг Испаниядаги имкониятларини баҳолади
У майдонга тушган дақиқалардан максимал даражада фойдаланиши лозим. Кубок ўйинлари ва чемпионатдаги ҳар бир дақиқани қадрлаши зарур.
Ҳозир Испания чемпионатида ўзини синаб кўриш вақти. Россияга қайтишга у доим улгура олади", – деди Булюкин.
22 ёшли ярим ҳимоячи 2023 йил ёзида Москванинг "Динамо" клубидан Сан-Себастяндаги "Реал Сосьедад" жамоасига 13 миллион евро эвазига ўтган эди. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Захарян 11 ўйинда майдонга тушиб, бир гол уришга муваффақ бўлди.