Арне Слот Салоҳнинг ўйинини изоҳлади
33 ёшли ҳужумчи ўтган ўйинда “Лидс”га қарши дурангдан кейин шов-шувли интервью берган эди. Шу сабаб у Италияга жамоа билан бирга бормади.
“Ҳамма учун, жумладан, Салоҳ учун ҳам, “Лидс”га қарши ўйин охирги дақиқаларда гол ўтказишдан кейин жуда оғир бўлди. Салоҳ бу ўйинда қатнашмади, лекин бу ҳолат унга ҳам ёқимли эмас эди.
Мен яхши биламан, жума кунги матбуот анжумида барча саволлар Мо (Муҳаммад Салоҳ) ҳақида бўлади. Ҳамма хатоларга йўл қўяди.
Масала шундаки, ўйинчининг ўзи бу хатони тан оладими ёки йўқ”, – дейди Слот журналистлар билан суҳбатда. Шанба куни “Ливерпул” Премьер-лига доирасида ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилади.