Кавазашвили: Шевалье хатоларсиз ўйнамаяпти
Собиқ Совет Иттифоқи терма жамоаси дарвозабони Анзор Кавазашвили Россия посбони Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги истиқболларини баҳолади. Дарвозабон май ойидан бери илк бор майдонга тушиб, Ренн устидан 5:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабада ўз ҳиссасини қўшди.
"Унга кейинги имконият ҳам берилади, айниқса асосий дарвозабон узоқ муддат жароҳат туфайли ўйнамаса. Шевалье хатоларсиз ўйнамаяпти, Матвей ҳали ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлади", - деди Кавазашвили "Советский спорт" нашрига.
Ушбу ғалабадан сўнг парижликлар 33 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 15 турдан кейин "Ланс" 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
"Марсель" ва "Лилль" эса 29 очкодан тўплаган. Бундан аввал Кавазашвили Сафоновни "қуруқ ўйин" билан табриклаган эди.