Таниқли промоутер Эдди Хирн Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри ўртасидаги эҳтимолий жангнинг тахминий вақтини
айтди.
“
Фьюри Усик билан иккита жуда ажойиб жанг ўтказди. Жошуа ҳам Дюбуага қарши баҳсда ёмон ҳаракат қилган бўлса-да, ажойиб жанг кўрсатди. Иккала йигит ҳам ўзининг чўққиларидан узоқ эмас. Шу боис мазкур тўқнашув жуда катта кураш бўлиши аниқ. Ишонаманки, биз ушбу жангни 2025 йилнинг ёз фаслида кўрамиз” – деди Хирн Крис Маннинксга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Жошуа сентабрь ойидаги сўнгги жангида Даниэль Дюбуага нокаут эвазига ютқазганди.