Енгил вазн тоифасида (70 кг) UFC рейтингининг биринчи рақамли жангчиси Арман Царукян ҳамюрти Ислом Махачев билан бўлажак реванш ҳақида
гапирди.
“
Кўп жангчилар биргина қаттиқ зарба ўтказиб юборса, жанг режасини унутади. Менимча, Ислом билан ҳам худди шундай. Уни тактикаларини йўқ қилишим учун битта кучли зарба йўллашим етарли", - деди Арман ESPN телеканалига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Махачев ва Царукян ўртасидаги реванш 19 январь куни Лос-Анджелесдаги "UFC 311" турнирида бўлиб ўтади.