Англиянинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” чемпионатнинг 17-турида “Астон Вилла” меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Бу манчестерликларнинг сўнгги 12 та учрашувда 9-мағлубияти
бўлди.
Учрашувдан кейин жамоанинг энг зўр тўпурари мағлубият учун энг аввало ўзи айбдор эканини айтди.
- "
Мағлубиятга ким айбдор? Энг аввало, мен. Доим ўзимга қарайман. Мен етарли даражада яхши ўйнамадим ва имкониятлардан унумли фойдалана олмадим. Мен яхшироқ ўйнашим керак.
Мен бундан ҳам кучли ўйнашим кераклигини тушуниб турибман. Янги даражага чиқишим керак. Чунки ҳозирги ўйинларим ғалаба қозониш учун етарли бўлаётгани йўқ", - деди Эрлинг Холанд.
Норвегиялик ҳужумчи Англия Премьер-лигасининг сўнгги олтита учрашувида атиги битта гол урди холос. Жами бу мавсум 24 та учрашувда 18 та тўп киритган.