"Рома" сафида ҳаракат қиладиган легионеримиз Элдор Шомуродов "Специя" клуби аъзосига айланди. Футболчи мавсум охирига қадар специяликлар сафида ижара асосида ҳаракат қилади. Ижара суммаси 1,5 миллион евро экани айтилмоқда. Шунингдек, "Рома" уни мавсум охирида яна ўз сафига қайтариб олади. Терма жамоамиз етакчиси янги клубига кўчиб ўтгани борасида инстаграм саҳифасида пост жойлаштирди ҳамда "янги чақирув", дея изоҳ қолдирди. Қайд этиш лозим, "Специя"да Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд эмас.