“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг асосий ўйинчиси сифатида Тэмми Абрахамни тан олмоқда. Португалиялик мутахассис бу футболчи “Рома”нинг ҳақиқий етакчисига айланишига ишоняпти. - Мен Абрахамдан “монстр-ҳужумчи” яратишга ҳаракат қиляпман ва у Гарет Саутгейт учун ҳам жуда фойдали футболчи бўлади. Агар Англия терма жамоаси бош мураббийи Абрахамни тан олмаса, шогирдимга фуқаролигини ўзгартиришни маслаҳат бераман. Тэмми ўз мамлакати терма жамоасидан чақирув олишга лойиқ ўйинчи, - деди Жозе Моуриньо. Тэмми Абрахам 2017 йили Англия терма жамоасида дебют қилган. 2020 йилнинг ноябригача жами олтита учрашувда қатнашиб, Черногория терма жамоаси дарвозасига гол ҳам урган. Терма бош мураббийи Гарет Саутгейт кейинги пайтда истеъдодли ҳужумчига ишонч билдирмаяпти.