Фото: «IIV.UZ» 18 ва 19 декабрь кунлари Россиянинг Москва шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада дунёнинг 15 мамлакатидан самбочилар иштирок этишди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мусобақада 82 килограмм вазн тоифасида ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ТВБСО ходими кичик сержант Рўзиев Фурқат фаҳрли 2-ўринни эгаллади. Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси кичик сержант Ф.Рўзиевни ушбу ғалаба билан самимий муборакбод этади. Эслатиб ўтамиз, Фурқат Рўзиев ноябрь ойида Сербияда катталар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам фаҳрли иккинчи ўринни қўлга киритган эди.