"Энергетик-БГУ" бош мураббийи Владимир Беляевский чемпионат доирасида БАТЭ яна бир бор мағлуб этилгани ҳақида гапирди. - Бу ўйинга доимгидек тайёрландик. Ҳеч қандай муаммолар бўлмади. Шунчаки ўзимиз учун муаммо яратдик - қизил карточка жонга тегди. Бироқ омадимиз келди. Агарда Жасур бўлганида БАТЭга яна иккита урган бўлардик. Чунки қарши ҳужумларга тез ўтиб кетаётгандик. Умуман олганда барчаси яхши кетяпти. - "Талабалар"нинг мақсади ўзгарадими? Балки жамоа еврокубоклар учун курашишни бошлаши керакдир?! - Биз шунинг учун интиляпмиз. Пастга шўнғиш керак демаяпманку. Қадам ва қадам еврокубокларга ҳам эришамиз. Қаранг, қандай ёш йигитлар таркибда ўйнаяпти. Ўтган мавсумда бу стадионда 4:0га ютқазгандик, бугун эса ишончли ўйнадик. - Яхшибоев БАТЭга ўтадими? - Бу ҳақида кўп гапиришди, аммо конкрет ҳеч нима йўқ. Унинг агентлари келишди, музокаралар давом этмоқда. Аммо гапирадиган аниқ гаплар йўқ.