Ўзбекистон миллий жамоасининг карантиндан кейинги дастлабки ўртоқлик учрашувидаги рақиби номи маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда. «Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади. Ушбу баҳсларга муносиб тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида миллий жамоа учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади. Мазкур йиғин доирасида Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги миллий жамоамиз Тожикистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади. Тожикистон футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 4 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтиши белгиланди», - дейилади расмий хабарда. Маълумот учун, Тожикистон миллий жамоасини 2019 йилдан буён ўзбекистонлик мутахассис Усмон Тошев бошқармоқда.