Аргентина терма жамоаси сафида ЖЧ-1986да ғолиб бўлган Рикардо Жусти Нигерияга қарши ҳал қилувчи баҳсда жамоани Лионель Месси ва Хавьер Маскеранолар бошқариши ҳақида
айтиб ўтди.
“Футболчилар ўзлари таркибни танлашади ва бу ҳақиқат. Агар Сампаоли истаса, ўйин давомида заҳира ўриндиғида ўтириши мумкин. Агар хоҳламаса бу муаммо эмас”, - дейди Жусти.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина дастлабки икки турдан сўнг фақат бир очкога эга ва улар плей-оффга чиқишлари учун сўнгги турда Нигерия устидан ғалаба қозонишлари шарт.