Россия Федерациясининг бир қатор салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград, Москва вилоятлари ҳамда Краснодар ўлкасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун қурилиш соҳасида 10 мингта бўш иш ўринлари таклиф қилинмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар беришича, фуқаролар номига Россия Федерациясида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади. Номзодлар учун хорижга чиқиш паспортини тезлаштирилган тартибда тайёрлаб бериш таъминланади. Ойлик маош иш ҳажмига қараб, 40 минг рублдан бошланади. Фуқароларга қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари бўйича ишлар таклиф этилади.