Мирзиёев Сочига йўл олди
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, мазкур мажлисда “МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиши, минтақавий ва халқаро миқёсдаги масалалар юзасидан фикр алмашиши” кутилмоқда. Саммит якунида қатор ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Сочи шаҳрида Ўзбекистон президенти икки томонлама қатор учрашувларни ҳам ўтказишни режалаган. Хусусан, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг журналистларга маълум қилишича, саммитдан аввал Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг тор доирада учрашув ўтказишлари кутилаяпти.