2020 йилнинг 19-20 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма мажмуасида I Халқаро авиация форуми бўлиб ўтади. Ўзбекистон аэропортларининг Aвиация-логистика форуми (UAALF 2020)да “Bombardier Business jets”, “Korean Air”, “Turkish airlines”, “Lufthansa Consulting”, “ATR”, “Aeroflot”, “Emirates”, “Jetcraft”, “Air Charter Service” каби 130 га яқин хорижий компаниялар иштирок этади. Икки кун давом этадиган форум ва кўргазма, ташриф буюрувчилар учун бепул эканлигини эслатиб ўтамиз. Ўзбекистон аэропортлари ва авиация сегментларининг ишбилармонлик потенциали, мазкур соҳада хорижий компаниялар томонидан тақдим этилаётган маҳсулотлар ва хизматлар, шунингдек, фуқаро авиация соҳасидаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлишни истаганларни ушбу тадбирга таклиф этиб қоламиз.