Қайси маҳаллий телеканаллар ўзбекистонликлар орасида энг машҳур ва Янги йил оқшомида улар қайси фильм ва дастурларни афзал кўришлари маълум бўлди. Kantar Media Uzbekistan маълумотларига кўра Sevimli рейтингда пешқадамга айланди. Иккинчи ўрин - ZOR TV, фахрий "бронза" “Milliy TV” телеканалига насиб қилди, кейинги ўринда эса "Mening Yurtim". Бир қатор телеканалларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги энг кўп томоша қилинган (Sevimli телеканалида томошабинлар - 29,9%, ZOR TV телеканалида - 18,4%, Milliy TV - 11,7%, Mening Yurtim - 5,7%. ). Рейтингнинг қолган фоизлари бошқа давлат ва нодавлат телеканаллар ўртасида тақсимланди. Албатта, байрам оқшомида томошабинлар ёрқин, ранг-баранг ва мусиқий кўрсатувларни кутишди. Ҳар хил Янги йил томошалари томошабинларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Энг оммабоп бўлган Файзли Янги йил шоуси – Янги йил арафасида Sevimli да намойиш этилган “Севимли Янги йил шоуси” (томошабинлар - 25,1%). ZOR TV да намойиш этилган "Янги йил бекати" телевизион рейтингда иккинчи ўринда (19,3%), "Менинг қайнонам генерал: Янги йил пазандалик шоуси” (14,6%) учинчи ўринни эгаллади. Миллий телеканалнинг "Xos mos" (7,7%) ва “Янги йил Озода Нурсаидова билан” (6,5%) дастурлари томошабинларни ҳайратда қолдирди. Mening Yurtim телеканали томошабинлари “Dam shou” (9,5%) ни маъқул кўришди. Умуман олганда, Янги йил арафасида томошабинлар орасида энг кўп кўрилган 5 та таркиб қўйидагича: 1. “Файзли Янги йил шоуси” (Sevimli); 2. “Янги йил бекати” (ZOR TV); 3. “Менинг қайнонам генерал: Янги йил пазандалик шоуси” (Sevimli); 4. “Зўр Янги йил” (ZO`R TV); 5. "Dam shou" (Mening Yurtim). Рейтингни тузиш учун 2019 йил 31 декабрь соат 20:00 дан 2020 йил 00:00 гача бўлган вақт оралиғи танланди. Kantar Media - 100 дан ортиқ мамлакатларда телеу́лчов билан шуғулланадиган халқаро тадқиқот компанияси.