Барчамизга маълумки, Россиянинг Москва Миллий техник тадқиқотлар Университети қарийб юз йиллик тарихга эга бўлган мамлакатнинг етакчи олий таълим даргоҳларидан бири саналади. У 1918 йилда Москва кончилик академияси ҳузурида бир факультет сифатида ташкил этилган.Бугунги кунга келиб эса ушбу олий таълим даргоҳи таркибида 9 та институт мавжуд бўлиб, уларда30 дан ортиқ соҳалар бўйича мутахассислар таҳсил олади.Университет талабаларининг умумий сони 17000 ни ташкилэтиб, улардан25 фоизидунёнинг 75 мамлакатидан келиб таълим олаётган хорижлик талабалар саналади. Мана шу хорижий талабалар орасида бизнинг ўзбекистонлик ёшлар ҳам кўпчиликни ташкил қилиши қувонарли. Яқинда “Ўзстандарт” агентлигининг бир гуруҳ вакиллари Москва Миллий техник тадқиқотлар Университетига ташриф буюриб, олий ўқув юртида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ҳамда таълим олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабаларбилан учрашдилар. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида ўтказилган мулоқотлар жараёнида“Ўзстандарт” агентлиги Стандартлар институти директори Ғайрат Газиев бошчилигидаги делегация бу ерда таҳсил олаётган юртимиз ёшларининг ҳаёти ва ўқув жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Шу билан бирга, талабаларнинг ёзги ўқув амалиётларини “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ташкилотларда ўтказишлари, битирувчи курс талабаларининг малакавий диплом ишларини Агентлик тасарруфидаги ташкилотлар билан ҳамкорликдаишлаб чиқиш ҳамда стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш ва техник жиҳатдан тартибга солиш йўналишларида ўқув ва илмий-тадқиқот фаолияти интеграция тизиминийўлга қўйиш чора тадбирлари ҳақидафикрлашдилар. Шунинг билан бирга, битирувчи талабаларни Агентлик тизим ташкилотларига ишга жойлаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ушбу учрашувни ташкил этишдан мақсад,хорижда таълим олаётган иқтидорли ёшларимизни мамлакатимиз равнақи йўлида хизмат қилишлари учун имкониятлар яратиш, интеграциялашган юқори технологик илмий ёндошувларни мамлакатимиз фанига татбиқ этиш ҳамда ҳамкорликда инновацион таълим тизимини модернизациялаш ва ривожлантириш кабилар назарда тутилган. Стандартлар институти Матбуот хизмати