Шахсий рақобатбардошликни ошириш усулларини излашда, ҳамма компаниялар ҳам тўғри усуллардан фойдаланмайдилар. «Новые известия»нинг хабар беришича, бозорнинг йирик гигантларини рақобат курашидан чиқариб юборишда ахборотнинг салбий тўлқинидан фойдаланиш мисоллари мавжуд.
Сўнги пайтларда тўлов тизимлари бозорида рақобат янада кескинлашмоқда. Рақобатни ривожлантиришда нафақат пул ўтказмаларига бўлган талабнинг ортиши, балки бозорнинг фаол рақамлаштирилиши ҳам таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, рақобатни ривожлантиришда бозор иштирокчилари сонининг ошиб бориши ҳам таъсир кўрсатиб, бу нафақат банклар, балки мобил алоқа операторлари, шунингдек электрон ҳамёнлар абонентларининг йирик базаси ва келгусидаги ривожланишга бўлган барча техник шароитларга эга.
Агар бир неча йиллар аввал чакана тўлов хизматлари бозорининг сегменти у қадар жозибали бўлмаган бўлса-да, ҳозирги пайтга келиб ушбу соҳадаги рақобат муҳити, жумладан, нафақат жисмоний шахслар балки юридик шахсларнинг хизматларига бўлган талабнинг ортиши туфайли янада ошиб бормоқда. Шундай қилиб, пул ўтказмалари хизматларининг тендерлари йирик компанияларда ўтказиб келинади. Шахсий рақобатбардошликни ошириш усулларини излашда, ҳамма компаниялар ҳам тўғри усуллардан фойдаланмайдилар. Бозорнинг йирик гигантларини рақобат курашидан чиқариб юборишда ахборотнинг салбий тўлқинидан фойдаланиш мисоллари мавжуд. Худди шундай ҳолатни айни вақтда кўришимиз мумкин.
Оммавий ахборот воситалари хабарларига биноан пул ўтказмалари сегментининг етакчиси "Юнистрим" Россия банкига хакерлик хужуми содир этилди: компания ходимларининг почталари орқали ҳамкор банкларга зарарли иловалар бириктирилган хатлар юборилди. Таъкидлаш жоизки, оммавий ахборот воситалари ушбу ҳодисани бир неча кунлар мобайнида фаол тарзда тарқатиб, ҳамкорликни тўхтатишга тайёр мижозларнинг катта миқдорини кўрсатмадилар ва танитмадилар. Банк ўз навбатида мижозлардан ажралганлигини инкор этиб ишни одатдагидек давом эттирмоқда. Буларнинг барчаси банкга қаратилган яна бир хужумга ўхшайди, аммо бу сафар ахборот ҳужумидир. «Юнистрим» пул ўтказмалари сегментида етакчилардан бири бўлиши тасодиф эмас. Компания сўнгги йилларда жадал ривожланиб, шу жумладан, рақамлаштириш шароитларида, ўз мижозларига нафақат ўз хизматларининг йирик қисмини, балки замонавий техник ечимларни кўрсатиб келмоқда. Банк хавфсизлик тизимига хакерлик ҳужуми пайтида зарбани қайтариш ва оқибатларни камайтиришга муваффақ бўлинди. Шу билан биргаликда кредит муассасаси раҳбарлигида, келажакда бундай ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида хавфсизлик учун бўлган ҳаражатларни сезиларли даражада ошириш стратегик қарори қабул қилинди.
- Ҳозирги вақтда хакерлик ҳужумлари билан кимнидир ҳайратлантириш қийин, аммо ҳужум муваффақиятли бўлди - на «Юнистрим», на бизнинг мижозларимиз ҳеч қандай зарар кўришмади, унинг устига, киберҳодиса оқибатлари тўлиқлигича бартараф этилди ва барча хизматлар одатий тартибда кўрсатилади, деб ҳеч ким таъкидлай олмайди. - «Новые известия» учун «Юнистрим» ТБ бошқарув раиси Кирилл Пальчун сўзлаб берди. - Биз хавфсизликни бир марталик тадбир деб эмас, балки жараён сифатида қабул қилиб, IT-инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлашда комплекс ёндашувдан доимо фойдаланамиз, - бу эса ўз навбатида ҳам ҳимоянинг замонавий техник воситалари, ҳам ташкилий чоралар, ҳам ходимларни тайёрлашдир.
Сўнгги вақтларда нафақат банк хавфсизлик тизимлари хакерлик ҳужумларини қайтарибгина қолмай, балки ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг техник имкониятлари хакерларни аниқлашда, уларнинг айбини исботлаш ва уларга реал ўташ муддатларини тайинлаш имконини беради. «Юнистрим» ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда шахсий терговни олиб бориб, унда, банк хавфсизлик тизими ходимларининг сўзларига кўра, ҳужум ташкилотчиларини аниқлашга ва келажакда бундай ҳолатларни бартараф этишга ёрдам беради.