Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг маълум қилишича, ОТМлардаги тўлов-контракт нархлари энди энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлади. Бу дегани энди ҳар сафар иш ҳақлари кўтарилса, контракт нархи ҳам кейинги семестрдан ошади дея хабар қилмоқда asr.uz нашри. Шунингдек, 1 сентябрдан тўлов-контрактнинг янги нархлари белгиланди. Бакалаврда: энг арзон контракт – 45 баравар, яъни 8 млн. 293 минг 500 сўм (илгари 6 млн 650 минг); энг қиммат контракт – 60 баравар, яъни 11 млн 58 минг сўм (илгари 9 млн 850 минг). Магистратурада: энг арзон контракт – 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм (илгари 7 млн 210 минг); энг қиммат контракт – 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм (илгари 10 млн 830 минг). Махсус сиртқида: энг арзон контракт – 15 баравар, яъни 2 млн 764 минг 500 сўм (илгари 2 млн 220 минг); энг қиммат контракт – 27 баравар, яъни 4 млн 976 минг 100 сўм (илгари 3 млн 110 минг). Кундузги сиртқида: энг арзон контракт – 49 баравар, яъни 9 млн 30 минг 700 сўм; энг қиммат контракт – 66 баравар, яъни 12 млн 163 минг 800 сўм. Иккинчи мутахассисликда (17/18 ўқув йилида кирганлар учун): энг арзон контракт – 25 баравар, яъни 4 млн. 607 минг 500 сўм; энг қиммат контракт – 33 баравар, яъни 6 млн 81 минг 900 сўм. Қайси ОТМда контракт нархи қанча бўлгани ҳақида тез орада батафсил маълумот берамиз дейилади наширда.