Жароҳатларни тикиш заруратисиз даволовчи MeTro юқори даражадаги эластик клейи жарроҳлик операциялари ишини бажариши мумкин. Синовлар натижалари Австралия университети олимлари муаллифлиги остидаги Science Translational Medicine журналида чоп этилди. MeTro ультрабинафша нурлар таъсири остида мослашувчан, лекин мустаҳкам материалга айланувчи оқсиллардан иборат. MeTro жароҳатга сурилганидан сўнг бир дақиқа ичида уни тўлиқ қоплайди. Шундан кейин модда секин-аста сўрилиб, узилган тўқималарни қайта тиклайди. Олимларнинг таъкидлашича, клей келгусида жароҳатлар натижасида чок тушиши ва жарроҳлар операция вақтида қўлловчи металл дастгоҳлардан қутулишга кўмак беради. Бундан ташқари, у фавқулодда ҳолатларда — масалан, ЙТҲларда биринчи ёрдам кўрсатишда яқиндан ёрдам бериши мумкин.