Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 2-3 ноябрь кунлари Россия Федерацияси Ҳукумати раиси Дмитрий Медведев бошчилигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади telegraf.uz ёзишича, Дмитрий Медведев Ўзбекистонга ташрифи чоғида пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган 10-мактабга ҳам ташриф буюриши кутиляпти. Ушбу мактаб буюк рус шоири Александр Пушкин номида бўлиб, Медведев у ердаги шароитлар билан танишади.