АГМК селекция ишларидаги амалга оширган трансферларини эълон қилишни давом эттиради. Фаолиятини Украинада «Горник Спорт» жамоасида бошлаган, «Сталь», «Севастополь», «Олимпик» (Донецк), Исроилнинг «Маккаби» ва «Хапоэль» жамоаларида ўйнаган, шунингдек, Украинанинг номдор «Черноморец» шарафини ҳимоя қилган, Россияда «СКА-Хабаровск» ҳамда Қозоғистонда «Окжетпес» ва ўтган мавсум Тожикистон чемпиони «Истиқлол» жамоасида ўйнаб, 2022 йилдан эркин агентга айланган марказий ҳимоячи — Андрей Мишченко АГМК футбол клуби билан 1 йиллик шартнома имзолади. Мишченко 1991 йил, 7 апрель куни Украинанинг Полтавская вилоятида таваллуд топган. Футболчи фаолияти давомида клуб тизимида жами 150 ўйин ўтказган ва рақиблар дарвозасига 5та гол уришга муваффақ бўлган. Эндиликда АГМК аҳил оиласининг аъзосига айланган Андрей Мишченкога фаолиятидаги янги чақирув омадли ва муваффақиятли бўлишини тилаб, Олмалиққа хуш келибсан, Андрей дея футболчини жамоамизга илиқ қабул қиламиз!", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати.