Россия товламачиликда айбланган Муҳиддиновни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
Муҳиддинов Ўзбекистонда 2013 йил апрелидан сентябригача ҳамюртининг машинасини ижарага олиб, унга пул тўлашни ваъда қилиб, бироқ кейин ўртадаги келишувни бузиб, машинага эга бўлиб олганликда айбланган. Кейинчалик у автомобилни қайта расмийлаштириш баҳонасида жабрланувчининг яна 10 минг доллар пулини олган.
Бир ой ўтгач, у яна бир ўзбекистонликдан қисқа муддатда қайтариш ваъдаси билан 6 минг доллар олган.
“2016 йил февралида Муҳиддиновни Москванинг жануби-шарқий маъмурий округи ҳудудида Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси ходимлари ушлаганлар. Москва прокуратураси ўтказган экстрадицияга оид текширув натижасига кўра, Россия Бош прокуратураси уни [Ўзбекистонга] топшириш ҳақида қарор қабул қилган”, дейилади прокуратура хабарномасида.