Лукашенка Россия ва Туркияни муросага чақирди
"Бу жанжалли дунёда хатолардан қочиб бўлмайди. Аммо уларни бўрттириш эмас, ҳал қилиш керак," деди у Ашхабодда ўтган минтақа раҳбарларининг йиғинида.
"Агар хато қилсангиз, уни тан олиб, муроса қилиш ва вазиятни тинчлантириш учун ён беришларга боришингиз керак," деди Лукашенка.
Туркия кучлари 24 ноябрда Сурия чегараси яқинида Россия қирувчи учоғини уриб тушириши ортидан Москва ва Анқара муносабатлари ўта совуқлашди.
Россия Туркияни жазолаш учун қатор иқтисодий санкцияларни киритган.
Ашхабоддаги йиғинда Туркия президенти ҳам чиқиш қилган, аммо Россия-Туркия муносабатларига тўхталмаган.