Москвадан Қаршига учаётган S7 учоғи Урганч аэропортига ошиғич қўнишга мажбур бўлди
Учоқнинг Хоразм марказидаги аэропортга ошиғич қўндирилишига тожикистонлик йўловчининг тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб қолгани сабаб ўлароқ келтирилмоқда. Йўловчининг кўричагида муаммо юзага келгани тахмин қилинган ва экипаж энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилган.
S7 учоғи аэропортга қўнганидан кейин “тез ёрдам” машинаси йўловчини Урганчдаги касалхонага олиб кетган, учоқ эса маҳаллий вақт билан тунги соат 02:31 да кўзланган манзил, яъни Қаршига учиб кетган.