Туман туфайли Наманган ва Андижон аэропорти рейсларни қабул қилмаяпти
![Туман туфайли Наманган ва Андижон аэропорти рейсларни қабул қилмаяпти](https://gdb.rferl.org/89A35BCD-1C79-42DB-B92D-510DC926D483_w800_h450.jpg)
Uzbekistan Airports ширкатининг 29 декабрда маълум қилишича, қуюқ туман туфайли Наманган ва Андижон аэропортлари авиарейсларни қабул қила олмяпти. Мазкур аэропортлар ҳудудида кўриш масофаси 50 метрга яқинни ташкил этмоқда.
Наманган ва Андижон аэропортларига келиб қўниши шарт бўлган рейслар энг яқин захира аэродромларга йўналтирилмоқда.
Расман билдирилишича, Андижон аэропортига қўниши керак бўлган Москва рейси Фарғона аэропортига, Наманганга қўниши лозим бўлган Қозон ва Москва рейслари Тошкент аэропортига юборилган.