Уфада Навальнийнинг экстремистик ҳамжамият тузганликда айбланмиш сафдоши ҳибсга олинди
Шу йил июнь ойида Москва шаҳар суди Навальний асос солган Коррупцияга қарши кураш фонди ва унинг минтақавий штабларини экстремистик ташкилот деб топган эди. Шундан сўнг мухолифатчи ва унинг тарафдорларига қарши экстремистик ҳамжамият тузганликка оид жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур қарор Навальний командасининг сўнгги етти йил давомида амалга оширган ишларини қонундан ташқари қилиб қўйгани норозилик уйғотмоқда. Адвокатлар Коррупцияга қарши кураш фонди ва унинг штаблари суд қарорига қадар легал фаолият олиб боришгани, фонд эса Адлия вазирлиги томонидан мунтазам равишда текшириб борилганини урғулашяпти.
Ҳибс заруратига важ келтираркан, терговчи Чанишеванинг хорижга қочиб кетиши мумкинлигини иддао қилган. Аёл эса ўзининг ҳомиладор эканига гумони борлигини билдирган. Фаолга қўйилаётган модда бўйича у ўн йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.