Кейинги ҳафтадан Ўзбекистонда “Спутник V” вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Ф. Лутфуллаев ўз ширкати Россиядан вакцина сифати бўйича ижобий жавоб олганини, шу кунда Россиядан хомашё келиши кутилаётгани, кейинги ҳафтадан эса вакцинани қадоқлаш ишларига киришилишини билдирган.
Тошкент ва Москва “Спутник V” вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олгани ҳақида Озодлик шу йил май ойида хабар қилганди.
Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланган. Шу кунда ўзбекистонликлар Россиянинг “Спутник V” вакцинасидан ташқари Хитойдан келтирилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси, Британиянинг AstraZeneca вакцинаси ҳамда АҚШдан олиб келинган Moderna вакцинаси билан эмланмоқда.