Москвада терговчининг уйига ўғирликка кирган судья 8 йилга қамалди
Терговнинг билдиришича, ўша пайтда судья лавозимида ишлаган Куприн 2018 йилда 10 кишидан иборат гуруҳ билан бирга Лисейконинг уйига бостириб кирган. Гуруҳ уларга пичоқ билан таҳдид қилиб, 69 ёшли терговчининг уйидан 5 миллион рубль миқдоридаги нақд пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб чиқиб кетган.
Адлия генерал-майори Лисейко Санкт-Петербург собиқ мэри Анатолий Собчак, миллиардер Владимир Гусинскийга қарши жиноят ишларини, ИИВ, Божхона хизмати ва Федерал хавфсизлик хизматидаги коррупцияга оид ишларни, машҳур журналист Владислав Листьев ва депутат Галина Старавойтованинг ўлдирилишига оид терговни олиб борган.
Лисейко миллиардер Михаил Ходорковский ва у асос солган ЮКОС ширкатига қарши жиноят ишини тергов қилганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди.