Болгария Россия дипломатларини «номақбул шахслар» деб эълон қилиши мумкин — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Бойко Борисов. Болгария жосуслик иши туфайли яна бир бор рус дипломатларини номақбул шахслар деб эълон қилиши керак, деди Бош вазир Бойко Борисов. «Болгария ўз миллий хавфсизлигини қатъият билан ҳимоя қилишни давом эттиради», деди у. Аввалроқ, Болгария Бош прокуратураси Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган бир гуруҳ шахсларга нисбатан суриштирув бошлангани ҳақида хабар берган эди. Ҳокимият мамлакатнинг миллий хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган ва «махфий маълумотларни бошқа давлатга етказган» деб тахмин қилинган олти нафар фуқарони қўлга олганди. Улардан беш нафари 72 соатга ҳибсга олинган, биттаси гаров эвазига қўйиб юборилган.