Украина ҳукумати Янукович, Азаров ва қатор собиқ амалдорларга қарши санкция жорий қилди
![Украина ҳукумати Янукович, Азаров ва қатор собиқ амалдорларга қарши санкция жорий қилди](https://gdb.rferl.org/E556D219-A042-4476-A5B4-AA60B4CDED56_w800_h450.jpg)
Украина хавфсизлик ва мудофаа расмийлари сургундаги собиқ президент Виктор Янукович, собиқ бош вазир Микола Азаров ва яна йигирмага яқин собиқ амалдорга қарши санкция жорий қилди.
Санкцияга йўлиққан шахсларнинг барчаси 2014 йилда Россия Қрим яриморолини аннекcия қилиб олганидан кейин, Москва сиёсатини қўллашда айбланмоқда.
Украина 2014 йилда содир бўлган ва «Евромайдон» номи билан маълум бўлган намойишлар ортидан Янукович ва Азаров Украинадан Россияга қочиб кетган.
Санкцияларни 19 март куни Украина хавфсизлик хизмати тавсияси асосида Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши маъқуллади.
Кенгаш котиби Олексий Данилов янги санкциялар нишонга олувчи шахсларнинг аксарияти бугунги кунда Россия фуқаролари эканини таъкидлади.