Арманистон ва Озарбайжон Москвада ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги шартномани имзолашганидан сўнг ҳам Қорабоғда ўқ овози тинмаяпти. Тинчликни бузгани учун жавобгарликни Ереван билан Боку бир бирига тўнкамоқда. Иккала томондан ҳам қурбонлар бўлмоқда ва шу билан бирга тинчлик музокалари ҳам олиб борилмоқда. Озарбайжон ва Арманистон дипломатик ўйинлари ҳақида РИА Новостига таяниб Спутник нашри хабар бермоқда. Оғир жанглар Тоғли Қорабоғда 12 октябрдан жанговар ҳаракатлар янги куч билан қайтадан бошланиб кетди. Озарбайжон армияси зарбалар беришни бошлади, деди тан олинмаган Тоғли-Қорабоғ республикаси президенти вакили Ваграм Погосян. “Арманистон армияси ўзидан бир неча бор кучли турк-озарбайжон кучлари билан оғир жанглар олиб бормоқда. уларга Туркия ҳаво кучлари, разведкаси, ёлланма жангарилари ва террорчилар ёрдам бермоқда”, - деб хабар тарқатди Арманистон Мудофаа вазири матбуот котиби Арцрун Ованнисян. “Йўқотган ҳудудларни қайтариш учун Арманистон қуролли кучлари, ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувларга қарамасдан кичик гуруҳлар ёрдамида бир неча бор Озарбайжон армияси позицияларига ҳужум қилишга уринмоқда”, - деб хабар қилди Озарбайжон мудофаа вазирлиги. Шунингдек Озарбайжон кучлари Гудрут шаҳрини қўлга киритишган. Арманистон эса бу шаҳарга штурмлар энди бошланди, деб дезинформация тарқатмоқда, - деб хабар қилмоқда Боку. Дипломатия кучи етмади Жумадан шанбага ўтар кечаси 10 соат давом этган музокаралардан сўнг Москва Арманистон ва Озарбайжон ўт очишни бас қилиш ҳақида шартнома имзолашди. Сергей Лавров айтишига қараганда ушбу келишувга эришишда Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никола Пашинянлар катта ҳисса қўшган. Ушбу шартномада томонлар 10 октябр соат 12:00 дан бошлаб ўт очишни тўхтатишга, гуманитар мақсадларда асирлар билан алмашишга ва Халқаро Қизил Хоч жамияти қоидаларига асосан қурбонлар таналарини олиб кетишга келишиб олишган. Жангларни тўхтатиш шартлари кейинроқ муҳокама қилиниши керак эди. Москва музокаралари натижалари ОБСЕ бошчилигидаги Минск гуруҳи келишувидан кўра каттароқ муваффақият қозонди, деб хулоса қилди озарбайжонлик сиёсатчи эксперт Ахмед Алили. “ОБСЕ Минскка фақат Озарбайжон ТИВ раҳбари Джейхун Байрамовни олиб келган бўлса, Москва иккала вазирни ҳам музокаралар столига ўтқаза олди ва Минскдан инициативани олиб қўйди”, - деди Алили. Сиёсатчи, музокаралар жуда узоқ давом этганига ишора қилган ҳолда, Москванинг ушбу ўртакашлиги осон кечмаганини ҳам қайд этди. Тоғли Форабоғда можаро бошланганидан буён Боку ва Ереван бир-бирини уруш бошлашда айблаб келишмоқда. Танқидларга тайм-аут Россиялик сиёсатчи Армен Асириян фикрига кўра, Ереваннинг музокаралардаги позициясига ички сиёсат ҳам таъсир қилмоқда. Бугунги бош вазир ҳукумат тепасига келганидан сўнг Арманистон жамияти ичида можаролар кескинлашди. “Пашиняннинг рақибларининг аксарияти уруш бошланганидан сўнг уни танқид қилмай қўйишди. Буни ўзига хос Тайм-аут дейиш мумкин, лекин айримлар танқид қилишда давом этишмоқда. Озарбайжон раҳбари Алиев эса, ички жамоатчиликнинг ва ташқи кучларнинг агрессив босимига дуч келмоқда. Қорабоғ можаросида иштирок этаётган ташқи кучлар эса ҳозир дипломатик ўйинлар учун “катта эшик” очилганини ҳис қилишмоқда. Туркия ушбу имкониятдан максимал даражада фойдаланиб қолишни истайди”, деб хулоса қилди Асириян. Яна бир россиялик Кавказ ҳудуди бўйича мутахассис Нурали Гасымов фикрига кўра Қорабоғда ҳозир фаол жанглар бўлаётгани йўқ. Иккала томон ҳам ўз жойидан туриб ўқ узмоқда. Жанглар ҳақидаги хабарлар эса иккала томон учун ҳам музокараларда янада яхшироқ позиция эгаллаш мақсадида тарқатилмоқда. Ҳақиқат - 3-4 кунда маълум бўлади. “Лекин, Гадрут ҳақидаги хабарларга ишонса бўлади. Бу Қорабоғнинг муҳим стратегик нуқтасидир. У ердан туриб Шуша ва Хўжавенд аҳоли пунктлари йўлларини назорат қилса бўлади. Ким Гадрутни қўлга киритса у бутун Физулин тумани устидан назоратни ва оператив имкониятларни қўлга киритади”, - дейди Гасымов Қорабоғ қопқони Қорабоғ можароси олдида дипломатиянинг кучсизлиги ва унинг урушга айланиб кетишига сабаб, бу - иккала давлатнинг ички сиёсатидир. Озарбайжон учун ҳам Арманистон учун ҳам Қорабоғ - қопқонга айланди. Ушбу можарода рақиб томонга бироз бўлсада бўш келиш – республикалар аҳолиси томонидан кескин кутиб олинади. Бунда ҳар бир раҳбарга “сотқин” ёки “душман” деган ном олиш жуда осон. Алиев Озарбайжоннинг биринчи президентлари - Эльчибея ва Муталибовларнинг тақдириди жуда яхши билади. Улар Қорабоғ можаросидаги мағлубияти учун ўз курсиларидан маҳрум бўлишган эди. Бу ўринда иқтисодий муаммолар ҳам Қорабоғ муаммосидек муҳим аҳамиятга эга бўлмаган, - дейди мутахассис. Шу сабабли Москвадаги музокаралардан олдин Алиев Қорабоғда энди вазият ўзгарди, деб эълон қилган эди. “Мен статус квони ўзгартирдим. У ерда жанг майдонида. Статус-кво энди йўқ”, - деди Озарбайжон президенти ўз фуқароларига қараб. Алиев учун бу ички курашдаги бир неча йилардан бери ҳал қилинмаган муаммонинг ечими, ўзига хос ғалабадир, - дейди Гасымов. Пашинян бўлса, ўз фуқароларидан кўплаб танқидларни эшитишга мажбур, чунки у ҳукумат бошига келганидан сўнг Қорабоғ борасида кўплаб ваъдалар берган эди. Хусусан, у тинчлик шартномаларида камида 3 томон – Ереван, Боку ва Степанакерт иштирокида тузилиши керак, деган эди. (Бунинг учун Степанакерт бошқалар томонидан тан олинган қандайдир расмий мақомга эга бўлиши керак). Лекин ҳозирги шартномада фақат Арманистон ва Озарбайжон иштирок этган. Бундай катта ваъдаларни Пашинян Арманистон ички сиёсатида муҳим ролга эга бўлган қорабоғликлар кланининг хайрихоҳлигини олиш мақсадида берган. Боку эса бундай қарашлардан йироқ. Улар музокаралар форматини ўзгартиришни истммайди. 1998 йилдаги музокараларда Арманистон томонидан Роберт Кочарян иштирок этган эди. келиб чиқиши қорабоғлик бўлган ушбу сиёсатчи ўша вақтда барча томонга маъқул эди. Энди муаммо ечимини томонлар Минск гуруҳи музокаралари доирасида топишга ҳаркат қилишса керак.