Добавить новость
Другие новости Москвы и Московской области на этот час
Добавь свою новость бесплатно - здесь

Қирғизистонда навбатдаги рангли инқилоб рўй бердими? Президентнинг тақдири нима бўлади энди?.. — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Фото:«РИА Новости» 5 октябрь куни Қирғизистон яна норозилик намойишлари домида қолди. Аксилҳукумат чиқишларига 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловида асосан иқтидордаги арбобларга тегишли партия вакилларининг ғалаба қозонгани, мухолифат номзодларининг сайлана олмагани сабаб бўлди. Ҳуқуқ идоралари вакиллари дастлаб намойишчиларни куч билан тарқатиб юборишга уринди, аммо вазиятдан аллақачон издан чиққан, норозилик акцияси халқ ғалаёнига айланиб кетган эди. 6 октябрь тунида Бишкекдаги норозилик намойиши иштирокчилари ўзанидан тошган дарё каби маъмурий бинолар, хусусан, Оқ уйга ёпирилиб кирди. Кўп ўтмай президент ва парламент фаолият юритган бинода ёнғин чиқди. Норозилик намойиши қатнашчилари қамоқдаги сиёсатчилар, жумладан, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилди. Кучли босим остида мамлакат бош вазири, парламент раиси ҳамда йирик вилоятлар ҳокимлари истеъфо беришга мажбур бўлди. Марказий сайлов комиссияси эса 4 октябрь кунги сайлов натижаларини бекор қилди. «Бутун Қирғизистон» партияси раҳбари Адахан Мадумаров раислигида Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилди. Мухолифат вакилларидан ташкил топган кенгаш мамлакатда муваққат бошқарувни қўлга олган. Хўш, Қирғизистонда навбатдаги рангли инқилоб рўй бердими? Халқ ғалаёнларининг асосий сабаби нима? «Қирғизистонда рўй бераётган ҳодисалар сиёсатчилар ва ҳукуматнинг ақлга суянмай иш тутгани оқибатидир. Бу ўринда Москва ёки Пекиннинг таъсири ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас», – дейди Марказий Осиё бўйича таниқли мутахассис, политолог Аркадий Дубнов. Сиёсатшуносга кўра, мамлакат анъанавий тарзда жануб ва шимол вакиллари томонидан идора этиб келинган. Дейлик, давлат тепасига жануб вакили келса, бошқарув парадигмаси ҳам шунга мувофиқ тарзда ўзгаради. Амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков жанубий клан вакили саналади. «Жээнбеков мамлакатни атиги 3 йилдан бери бошқармоқда. Мамлакат жуда қашшоқлашган, янги сармоялар жалб этиш имконсиз, бунинг устига, расмий Бишкек бўғзигача қарзга ботган, асосий қарз берувчи эса Хитойдир. Айниқса, пандемиядан кейин аҳвол янада оғирлашди», – дейди. А.Дубнов. 4 октябрь сайловида амалдаги президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков ҳамда коррупцияга доир жиноятларда айбланиб келаётган собиқ божхона амалдори Раим Матраимов бошчилигидаги икки партия ғалаба қозонгани хабар қилинган эди. Таҳлилчи А.Дубновга кўра, президентнинг укаси ҳамда коррупцияда айбланган шахснинг сайловда қатнашиши, боз устига, узил-кесил ғалаба қозониши мухолифатнинг ғазабини келтирган. Қолаверса, агар сайлов натижаси қонуний деб топилганда, парламент жануб клани назоратига ўтар, шу тариқа шимолликлар манфаатига зид вазият юзага келар эди... А.Дубнов Қирғизистондаги халқ ғалаёнини якунига етмаган давлат тўнтариши деб баҳолайди. Негаки, ҳозирча амалдаги президент номинал ҳолатда бўлса-да, давлатни бошқариб турибди. «Қирғизистон демократия ва сўз эркинлиги борасида Марказий Осиёдаги қўшниларидан қанчалик олдинда бўлмасин, мамлакат сиёсий саҳнаси айнан Марказий Осиё ва янада кенгроқ постсовет маконига хос ёлғончи ва ҳар вазиятдан ўз манфаати учун фойдаланувчи «элита» билан тўлган. Айнан шу элитанинг маълум даврда кўпроқ қудратга эга бўлган ёки бирданига эга бўлиб қолган қисми иккала инқилобдан кейин ҳам халқнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилишидан айнан ўзининг доираси/оиласи/клани имкониятларини (нафақат сиёсий ва иқтисодий, балки жиноий ҳам) кенгайтиришга урингани инқилобларнинг керакли натижага эришмаганининг сабаби бўлган», – деб ёзади Телеграмдаги «Ташқарида» канали. Ҳозирги вазиятда шимол – жануб зиддияти кучайиб кетмаслиги муҳимдир ва кўп нарса ушбу воқеаларга жанубнинг қандай муносабат билдириши – куч ишлатишгача етиб бориш-бормаслигига боғлиқ. Шунингдек, Қирғизистоннинг асосий иттифоқчилари – Россия ва Қозоғистоннинг реакцияси ҳам вазиятга таъсир кўрсатиши мумкин. «Евразия» стратегик ташаббуслар агентлиги раҳбари, сиёсатшунос Алибек Мукамбаев ҳам айнан сиёсий элитанинг халқнинг муаммоларидан йироқлашиб кетиши рангли инқилобга олиб келади деб ҳисоблайди. Қайд этилишича, сиёсий элита 2005 ёки 2010 йилларга солиштирганда, аҳоли билан очиқроқ мулоқот қилишга, унинг кайфиятини ўрганишга интилмоқда. Аммо сўнгги ҳодисалар элита халқ кўнглига йўл топа олмаганини кўрсатмоқда. Сиёсатшунос Михаил Шрайбман Қирғизистонда сайловларда ғирромлик қилиш ўта хатарли экани, мухолифат зудлик билан ўз тарафдорларини оёқлантиришига эътибор қаратади. Таҳлилчига кўра, қирғизларнинг жипслиги ва жанговарлиги сабаб оммавий намойишлар тез-тез рўй бериб туради. Қолаверса, йирик партияларнинг ортида турган кланлар лозим вазиятда барча куч ва маблағни сафарбар этади. Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил август ойида Қирғизистоннинг Қўйтош манзилида икки кунлик отишмалардан кейин собиқ президент Алмазбек Атамбаев ҳибсга олинган эди. Кузатувчиларга кўра, амалдаги президент Сооронбай Жээнбековнинг катта таъсирга эга собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан зиддиятга бориши ҳам унинг сиёсий обрўсига салбий таъсир кўрсатган ва айтиш мумкинки, бугунги ғалаёнларга замин ҳозирлаган. Хўш, амалдаги давлат раҳбарининг тақдири нима бўлади? Мамлкатни идора этишни зиммасига олган Мувофиқлаштирувчи кенгаш раҳбари ҳозирча халқ ишончига асосланган ҳукуматни шакллантириш муҳимроқ экани таъкидлар экан, саволга очиқ жавоб бермаган. Кузатувчиларга кўра, мураккаб вазиятда барча масъулият амалдаги президентнинг зиммасига тушади. Айни пайтда юзага келган хўжасизликдан фойдаланиб, мамлакатдаги турли сиёсий кучлар, собиқ амалдорлар ҳокимият аравасини ўзи истаган томонга тортишга уринмоқда. Парламент ва ҳукумат фалажланиб қолган ҳозирги мушкул вазиятда президент ташаббусни қўлга ола билмаса, мамлакатда бошбошдоқлик, хаос кучайиб кетиши ҳеч гап эмас.

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Москве, в Московской области и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Москве

Ria.city

Формула еды: заразившиеся ботулизмом требуют миллионных компенсаций

В Москве назвали топовые высокооплачиваемые профессии

Стартовый прокол: почему Большунов неудачно начал сезон

Шайхутдинова Венера Рамилевна (VENO) — Российская певица, поэт и музыкант.

Музыкальные новости

«Ахмат» — «Динамо» Москва. Прямая трансляция, смотреть онлайн

Дышите глубже: доктор Кутушов рассказал, как "безопасные" альтернативы сигарет отравляют ваш организм

Сергей Собянин объявил о начале приема заявок на архитектурную премию Москвы

Стало известно о планах Трампа об отмене налоговых льгот для электромобилей

Новости Москвы

Четверо человек пострадали при пожаре в строящемся здании в Москве

В Смоленске секретарь регионального отделения «Единой России» Игорь Ляхов открыл Декаду приёмов граждан

Формула еды: заразившиеся ботулизмом требуют миллионных компенсаций

Экология - дело каждого. ВООП вручил Почётные грамоты представителям «АиФ»

Экология в Москве

Секреты мотивации: как превратить рутину в увлекательный процесс

Токсиколог Кутушов перечислил топ-5 наиболее токсичных веществ в бытовой химии

Хейли Бибер вышла на связь после слухов о разладе с Джастином: фото

Новогодний хит! от MYAKESH Слушайте «Новогоднюю»!

Спорт в Москве

WTA сделала заявление об отстранении второй ракетки мира

Бублик проиграл на турнире в Санкт-Петербурге

Кафельников назвал позором допинговые скандалы ведущих теннисистов

Трофеи Северной Пальмиры. Бублик сыграет с Баутиста-Агутом, Мыскина и Давыденко поборются с Весниной и Бахрами

Москва на Moscow.media

ТСД SAOTRON RT41 GUN: практичный, производительный, надёжный

Продвижение Песни в Мою Волну музыкального стриминга Яндекс Музыка.

Bluetooth-сканер штрих-кодов SAOTRON P04 на базе CMOS-матрицы

Компания Pango Cars открыла 100-й дилерский центр в России











Топ новостей на этот час в Москве и Московской области

Rss.plus






В Москве назвали топовые высокооплачиваемые профессии

Страховщики назвали самый угоняемый автомобиль в 2024 году в России

Пророчества на Год Змеи: разрушение мавзолея, мировая война и вторжение НЛО

В Смоленске секретарь регионального отделения «Единой России» Игорь Ляхов открыл Декаду приёмов граждан