Добавить новость
Другие новости Москвы и Московской области на этот час
Добавь свою новость бесплатно - здесь

Марат Бикмаев: "Жасур Жалолиддиновга маслаҳатим бор..." — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

"Локомотив" етакчиси Марат Бикмаев Россия клубига йўл олган Жасур Жалолиддинов ҳамда "Спартак"ка ўтиши кутилаётган Остон Ўрунов ҳақида фикр билдирди. Савол туғилиши мумкин, нега Бикмаевдан фикр олдик? Бунинг сабаби шундаки, Марат ҳам анча ёш Россияга йўл олганди. Бикмаев 2004 йил "Пахтакор"ни тарк этиб "Крилья Советов" билан шартнома тузганида 18 ёш эди. У футболчилик фаолиятининг 10 йилини хорижда ўтказди. Маълумот учун, Бикмаев 2004-2005 "Крилья Советов", 2006-2007 "Рубин", 2008-2010 "Спартак-Нальчик", 2010-2012 йилларда "Алания" шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у 2014 йил Ўзбекистонга қайтиб "Локомотив" билан шартнома имзолашдан олдин Қозоғистоннинг "Актобе" клубида тўп тепган. - Марат, яқинда "Бунёдкор"нинг ёш футболчиси Жасур Жалолиддинов "Локомотив" Москва билан шартнома тузди. Яна бир ёш футболчимиз Остон Ўрунов "Уфа"ни тарк этиб "Спартак"ка ўтишга яқин турибди. Сиз ҳам ўз вақтида анча ёш Россияга йўл олгандингиз. Шуни ҳисобга олган ҳолда ҳозирги янгиликларга муносабатингиз қандай? - Аввало шуни айтишим керак, биздан қанча кўп футболчи четга кетса футболимиз учун шунча яхши. Футболчилар ўсади, дунёни кўради, кучлироқ чемпионатларда ўйнайди. Жалолиддинов ҳақида гапирадиган бўлсам, у ҳали ёш ва ўз устида кўп ишлаши керак. Энг муҳими, четга кетиб футболдан бошқа бекорчи нарсаларга чалғиб қолмаслик. Тўғри, мен ҳам анча ёш кетганман ва Россияга борганимда ёнимда ҳеч ким бўлмаган. Шу боис жуда қийналгандим. Маслаҳатгўйим йўқ эди. Натижада кўп вақт бекорчи бўлиб қолганман. Ҳали 20га тўлмаган ёш йигит эдим, кўп зерикардим ва бекорчиликдан кўчага чиқиб кетардим. Хуллас атрофимда маслаҳат бера оладиган яқиним бўлмаган, барибир шу жамоадаман-ку деб юраверганман. Шу боис Жасурга бир маслаҳат бермоқчиман: аввало Москвага ёлғиз кетмасин, ёнида йўл-йўриқ кўрсатадиган бирор яқини бўлсин. - Жалолиддинов 17 ёшда легионерга айланди. Уни олдинда кутаётган қийинчиликлар кўпми? - Қийинчилик жуда кўп бўлади. Бу ўринда у нима қилиши керак? Кўп ҳам атрофдаги гап-сўзларга чалғиб қолмасдан фақат футболни ўйлаши керак. У ҳали ёш, энг аввало тил ўрганиши шарт. Русчани қанчалик билади хабарим йўғ-у, лекин янада яхшироқ ўрганиши лозим. Қолаверса инглиз тилини ҳам ўрганиши зарур. Кейин у фақат футбол билан чекланиб қолмай ўқишга киришга, институтда ўқишга ҳаракат қилсин. Менинг унга берадиган маслаҳатим шу. Четга боргандан кейин бекорчи бўлиб қолмаслик керак. Қийинчилик ҳамма жойда бор. Жамоада барча билан яхши муносабатда бўлиши лозим. - Сизда қандай қийинчиликлар бошдан ўтган? - Айтиб ўтганимдек, биринчи навбатда маслаҳатгўй инсон бўлмаган. Ўз билганимча юраверганман. Бошида "Крилья Советов"га борганимда ҳаммаси яхши эди, кейин "Рубин"га ўтганимда ҳеч иш юришмаган. Натижада яна жамоа алмаштиришга мажбур бўлиб, "Спартак-Нальчик"ка ўтгандим. Айнан шу клубда ўз ўйинимни топиб кета олдим. Энг ёмони - сен бизга керак эмассан, ўзингга бошқа жамоа қидиравер деган гапни эшитиш. Жасур билан шундай ҳол юз беришини хоҳламайман. Бунинг учун эса жуда қаттиқ меҳнат қилишга тўғри келади. - Жалолиддинов иқтидорини қандай баҳолайсиз? - Тўғрисини айтсам, унинг кўп ўйинларини кўрмаганман. Бу йил бизга қарши ўйинда кўрдим, салоҳияти ва иқтидори борлиги кўриниб турибди. Лекин бўйи пастлиги сабаб Россияда ўйнаб кетиш осон бўлмайди. Агар тўп учун ҳавода кураша олмаса, унда ерда тўп билан зўр ҳаракат қилиши талаб этилади. "Локомотив" Москва ушбу футболчи билан келажакни ўйлаб шартнома тузди деб ўйлайман. Улар бекордан бекорга қайсидир ўйинчини харид қилмайди. - Россиянинг яна бир клуби "Уфа"да ўзини кўрсатган Остон Ўрунов ҳақида фикрингиз? - Остонга гап бўлиши мумкин эмас. У тезда ўзини кўрсата олди. Унда табиат берган иқтидор, жисмоний чидамлилик, хуллас ҳамма нарса бор. Шу боис ҳам унинг бирданига ўйнаб кетгани янгилик эмас. Мен унга тўлиқ ишонаман. - Шу кунларда Остоннинг "Спартак"ка ўтиши ҳақида кўп гап-сўзлар бўляпти. - Менимча, у "Спартак"да бемалол ўйнаб кета олади. Бир нарсани унутмайлик, "Спартак"да ҳам бизга ўхшаган одамлар ўйнайди, ҳеч ким осмондан тушиб қолмаган. Қолаверса, Остон Ўрунов Россия чемпионатида ўйнаб кета олишини қисқа вақт ичида кўрсата олди. Фақат бу ўринда мураббий ишонса бўлди. Футболда шунақа экан, кимдадир тажриба 25-26 ёшда келса, Остон 18 ёшдаёқ катталардек ўйнаб кетди. Бу ҳам Худо берган бир истеъдод. - Бу ўринда агентларнинг роли ҳам катта, тўғрими? - Энди барибир футболчининг ўзида бўлмаса агент нимаям қила оларди. Қаранг, биздан Шомуродов, Шукуров каби футболчилар четга кетди. Нима учун? Ўзида иқтидор бўлгани учун. Мен хоҳлардимки, биздаги футболчиларга таклиф тушдими, ортиқ ушлаб туриш керак эмас. Қанча кўп ўйинчи легионер бўлса, терма жамоага ҳам фойда. Чунки улар барибир кучайиб қайтади. Мана Одил Аҳмедов четда ўйнаб қандай даражага етди. Насиб қилса, Шомуродов ва бошқа футболчилар ҳам шу даражага чиқади. Тўғри, бу ўринда клубларни тушунаман, ҳеч ким футболчини арзон пулга қўйиб юборишни истамайди. Аммо футболчиларнинг келажагини ҳам ўйлаш керак. Шу боис доим олтин оралиқни топган маъқул. Жалолиддин Машариповга ҳам қанчадан бери айтиб келаман: бор, четга бориб ўйнаб кел. Егор Кримецга ҳам шундай деганман. Кримец-ку легионер бўлиб ўйнаб кўрди, лекин Машарипов вариант борлигида кетмаса, кейин кеч бўлади. - Яна бир савол. Нима деб ўйлайсиз, Элдор Шомуродов "Ростов"да қолгани маъқулми ёки кетганими? - Элдор ҳозирча тўлиқ бир мавсумни "Ростов"да ўтказди ва унинг нималарга қодирлигини ҳаммамиз кўрдик. Лекин янада кучли бўлиши учун бир ёки бир ярим мавсум шу ерда ўйнаши керак деб ҳисоблайман. Шу боис унинг "Ростов"да қолгани маъқул. Чунки яна бир-икки йил яхши ўйнаб берса, янада зўр таклифлар бўлади. Россия чемпионати ҳам кучли, буни тан олайлик. Х.Холиқов суҳбатлашди. Манба: championat.asia

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Москве, в Московской области и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Москве

Ria.city

Врач МОЦОМД рассказала, что чрезмерное назначение лекарств несет угрозу здоровью

Инвестора ФК «Химки» Садыгова обвиняют в крупном мошенничестве

В Югре проходит финал Кубка России по шахматам

Иркутский завод полимеров планируют запустить в первом полугодии 2025 г.

Музыкальные новости

Сервисное локомотивное депо «Иваново» филиала «Северный» ООО «ЛокоТех-Севрис» выпустило из среднего ремонта 25-й локомотив серии 2ТЭ116УД.

Сергей Собянин. Главное за день

В МИД заявили, что Асад находится в безопасности в России

Создание Рилс. Создание Reels. Создание Рилсов для Певцов, Музыкантов, Артистов.

Новости Москвы

Кадыров и Бортников обсудили беспилотники и безопасность Чечни

В Югре проходит финал Кубка России по шахматам

В Оренбурге с официальным визитом побывал Председатель Национального Совета Всемирного конгресса татар

Новый ледовый комплекс «Монтреал» открылся на юго-западе Москвы

Экология в Москве

Международный конкурс искусства «Сокровища нации» 2024

Международный конкурс искусства «Сокровища нации» 2024

Рилсмейкер. Услуги Рилсмейкера.

Кабинет Артиста в Яндекс. Кабинет Артиста в Яндекс Музыке. 

Спорт в Москве

Касаткина, Шнайдер и Мирра Андреева выступят турнире WTA-500 в Аделаиде

Видео дня: Мария Шарапова учит сына русскому алфавиту

Хачанов признался, что российские теннисисты скучают по Кубку Дэвиса

Екатерина Александрова уступила в первом круге турнира WTA-125 в Лиможе

Москва на Moscow.media

Мост через реку Подосиновку на трассе Р-258 Байкал в Бурятии капитально отремонтировали

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В 2024 году 283,4 тысячи женщин и новорожденных Московского региона получили услуги по родовым сертификатам

Многожёнство XXI века: как 40-летний Иван из Москвы строит патриархальное королевство

Филиал № 4 ОСФР по Москве и Московской области информирует: В Москве и Московской области 650 тысяч пенсионеров старше 80 лет получают пенсию в повышенном размере











Топ новостей на этот час в Москве и Московской области

Rss.plus






Мать обвиняемого в Москве чеченца требует честного расследования от Бастрыкина

Новый ледовый комплекс «Монтреал» открылся на юго-западе Москвы

В Краснодаре жильцы ЖК «Гарантия» обратились к Путину из-за проблем с УК

Кадыров и Бортников обсудили беспилотники и безопасность Чечни