“Шанхай СИПГ” ҳужумчиси Халк ҳақида мақола ёзган журналистлар бразилиялик футболчи билан бирга ўйнаб, Хитой чемпиони бўлган ўзбекистонлик Одил Аҳмедовдан жамоадоши ҳақида фикр сўради. - Халкни бу ерда мухлислар Россиядагидан кўпроқ ёқтиради. Бу аниқ. Одамлар уни кўриши ақлдан озади – қичқириб бақиришни бошлашади. Қаерга борсак ҳам шу аҳволга дуч келамиз, - дейди Одил Аҳмедов. Халк ва Одил Ахмедов Хитойга келгунга қадар Россия чемпионатида ўзаро рақобатлашган.