Европа Иттифоқи Қрим аннексияси бўйича Россияга қарши киритилган санкциялар муддатини узайтирди
Чекловлар туристик хизматлар кўрсатиш дохил яриморол иқтисодиётига сармоя киритишга тақиқни ўз ичига олади. Ўз навбатида, Қримда жойлашган корхоналар ҳам Европа Иттифоқига ўз маҳсулоти ҳамда табиий бойликларини импорт қилолмайди.
Россия 2014 йилда ўтказилган референдум натижаларига кўра Қримни аннексия қилган. Мазкур референдум Украина қонунчилигига зид равишда, яриморолни россиялик ҳарбийлар ўз назорати остига олганидан кейин ўтказилган. Ғарб мамлакатлари буни халқаро ҳуқуқ меъёрларининг бузилиши, деб ҳисоблайди.
Яриморол аннексиясидан кейин АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга нисбатан санкциялар жорий қилган. Шундан сўнг чекловлар муддати бир неча бор узайтирилган. Москва Қримнинг ўз ҳудудига қўшиб олинишини “тарихий адолатнинг тикланиши”, деб атайди.