19 июнь куни Истанбул ва Москвага чартер рейслар ташкил этилади
Агентлик мазкур чартер рейсларига йўловчилар консуллик муассасалари томонидан рўйхатга олинишини билдирди. Бу рўйхат Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
”Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади”, - дейилади хабарда.
Агентликнинг билдиришича, рўйхатга олинган йўловчилар чипталарни парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.