Фото: aa.com.tr Тожикистон 1 июлдан халқаро йўналишлар – Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан авиақатновларни тиклайди. Мамлакат эпидемияга қарши курашиш штаби ана шундай қарор қабул қилди, деб ёзмоқда asiaplustj.info. Ушбу мамлакатларга парвоз қиладиган йўловчилар саломатлиги тўғрисида тиббий маълумотномага эга бўлишлари лозим, деб хабар бермоқда "Ховар" ахборот агентлиги. «Тожикистон Республикаси фуқаро авиацияси агентлигига Россия, Туркия ва Хитойга парвозларни ташкил этиш масаласини ўрганиш ва республика штабига таклиф тақдим этиш топширилди», - дейилади хабарда. Тожикистон коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида март ойидан халқаро авиақатновларни тўхтатганди.