Ўзбекистонда хорижий давлатлар билан авиақатновлар 30 июнгача қайта тикланмайди – Uzbekistan Airways
"Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 коронавирусининг тарқалиши сабабли, карантинни 30 июнга қадар узайтириш ҳақида қарор қабул қилди", — дейилади хабарда.
Компания ваколатхонасининг эслатиб ўтишича, бекор қилинган рейсларнинг авиачипталарини қайтариш, улар харид қилинган жойларда амалга оширилади. Бу 2020 йилнинг 16 март кунидан 30 июнь кунига қадар бўлган санага тўғри келадиган барча авиачипталарга тегишли.
Авиачипта қайтариб олинганида, йўловчига аввал тўланган сумма компенсация қилинади.