ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ ҚАНЧАГА ЕТДИ?..
Пойтахтимизда яна 10 нафар бемор соғайди. Тузалганларнинг 3 нафари Москва – Тошкент , 1 нафари Истамбул – Тошкент йўналишида чартер рейсда келишган ва карантинга олинган. Қолган 6 нафари эса коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Беморлардан 5 нафари эркак, 5 нафари аёл. Улардан 9 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Хоразм вилоятидан.
Ўзбекистонда илк бор бир кунда 83 нафар бемор коронавирусдан соғайди.
Тузалганларнинг умумий сони эса 344 нафарга етди!!!