КОРОНАВИРУСДАН ФОЙДА КЎРУВЧИ ДАВЛАТ ҚАЙСИЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?..
Ҳа, дунёда ҳозирги коронавирус пандемиясидан зиён ўрнига фойда оладиган давлат ҳам бор экан. У Тожикистон бўлиб чиқди. Айтишларича, 2020 йил биринчи чорагида Тожикистонга 296 минг хорижлик сайёҳлар ташриф буюрган. Бу 2019 йил биринчи чорагидаги кўрсаткичдан 81 минг кишига кўп демакдир. Шундай қилиб, Тожикистон коронавирус пандемияси жараёнида сайёҳлар ташрифини нақ 38 фоизга кўпайтирган ҳолда яхшигина фойда кўрибди.
Сайёҳлар асосан Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Афғонистон, Хитой, Туркия, Америка ва Эрондан ташриф буюрган.
10 апрелда эса Тожикистон хорижлик меҳмонлар, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун чегаралар ёпилганини маълум қилди.