РОССИЯ ХАЛҚ АРТИСТИ ЛЕВ ЛЕЩЕНКО КОРОНАВИРУСНИ ЕНГА ОЛДИ…
Яқинда Россия халқ артисти Лев Лещенко рафиқаси билан бирга коронавирус юқтириб касалхонага ётқизилганди. Артистда пневмония хасталиги мавжуд бўлгани учунми, коронавирусни енгиш анча оғир кечди. Ҳатто, ўзини ёмон ҳис этиши оқибатида уни касалхонанинг жонлантириш бўлимига ҳам ўтказишди. Мана, ниҳоят у коронавирусдан тузалиб азалий ҳолига қайтди. Энди унга пневмониядан режалаштирилган муолажаларни олиш керак бўлади холос.
Лещенко вирусни енгишда жонбозлик кўрсатган барча тиббий ходимларга, врачларга ўз миннатдорчилигини билдирди.