Москвадаги бўрон пайтида чиқинди баклари икки қизнинг устига ағдарилиб тушди (видео)
Москвадаги бўрон пайтида чиқинди баклари икки қизнинг устига ағдарилиб тушди, деб ёзмоқда Даракчи нашри.
Қизлардан бири – 13 яшар София Прокопченко шифохонада ҳаётдан кўз юмди. Дугонаси – 12 ёшли Алина Иванованинг эса мияси чайқалган.
Москва регионида 21 апрель куни содир бўлган бўрон оқибатида 17 киши жабр кўрган. Подмосковьеда яна бир киши бўрон туфайли ҳалок бўлган.