ЕИ Россиядан Минск шартномасига тўлиқ амал қилишни талаб этмоқда
Учрашувдан сўнг ўтказилган қўшма матбуот анжуманида Могерини Россия ва Европа Иттифоқи ўртасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан турлича нуқтаи назарлар сақланиб қолаётганини, бироқ шунга қарамай музокаралар учун муросага келиш мумкин бўлган мавзуларни излашни давом эттириш шартлигини билдирди.
Могеринига кўра, Европа Россиядан Украинадаги зўравонликларга барҳам бериш учун Минск шартномасини тўлиқ бажаришни талаб қилиб келмоқда.
Сергей Лавров ўз сўзида Европа Иттифоқи ва АҚШни Башар Ассад режимига нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирди. Унга кўра, мавжуд санкциялар Сурияда гуманитар муаммоларни пайдо қилмоқда.
Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги муносабатлар 2014 йил баҳорида Москва Қримни аннекция қилиши ортидан ёмонлашган эди.