Моуриньо кўзда ёш билан: «Футболдан завқланиш ўрнига уни соғиниб ўтирибман»
???? Каналга қўшилинг! ????
https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Таниқли португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо футболни қанчалар соғингани ҳақида ҳиссиётга берилган ҳолда гапириб берди. «Ишим менга жуда ёқарди. Профессионал футболга кириб келганимда қатъиян тушуниб олгандим: энди ҳаммаси жиддий тус олади. Ва ҳозиргача футболдаги ишимга жиддий қарайман. Лекин ҳозир, ҳаммаси тўхтаб қолди. Футболдан роҳатланиш ўрнига уни соғиниб ўтирибман», – дейди Моуриньо йиғлашдан бери бўлиб. Эслатиб ўтамиз, 56 ёшли мураббий ўтган йили декабрида «Манчестер Юнайтед»дан истеъфога чиққан эди. Айни пайтда у Sky Sports`да АПЛ ўйинларини жонли эфирда таҳлил қилиб бормоқда.