БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ТОҒА?..
* * *
Икки йўл патрул ходими қўлларида радар билан туришарди. Бири иккинчисига деди:
— Қара, кимдир ўқдай учиб келяпти.
— Тезлиги қанча экан?
— Нақд юз эллик минг сўмча бор.
* * *
Тўйдан сўнг куёв келинга деди:
— Кечирасан-у, бир нарсани сендан яширгандим.
— Нимани?
— Менинг икки болам бор. Уларга ҳар ойда нафақа тўлайман.
— Қайғурманг, жоним! Бу билан камбағаллашиб қолмаймиз.
— Ростданми?
— Ҳа, чунки мен ҳам ойимникида қолган икки боламга собиқ эримдан нафақа олиб тураман.
* * *
Чукча ҳамқишлоғига деди:
— Ишонасанми, осмонда жуда катта қуш пайдо бўлибди. Одамларни кўтариб учаркан.
— Номи қанақа экан?
— Делтаплан.
* * *
Мухбир амалдорга деди:
— Кечирасиз, сиздан интервью олишга келгандим.
— Бўпти, ўша интервьюингни ёзиб эртага қабулимга кел, кўриб бераман!
— Марҳамат, ака, ўзим билан олиб келганман.
* * *
— Трамвай ҳали тўхтаб улгурмади-ку! Нега эшикка ўзингизни урасиз?
— Мен касалхонага шошиляпман.
— — Ҳа-а, унда бемалол, сакрайверинг!
* * *
Врач мижоздан сўради:
— Айтинг-чи, ўғлингиз ҳалиям дудуқланяптими? Ёки тузалиб кетдими?
— Деярли тузалди, дўхтир. Энди фақат гапирганда дудуқланяпти.
* * *
Болакайдан сўрашди:
— Нега бунча хурсандсан?
— Уйимизга юқори қаватдагилар сув тошириб юборишди.
— Шунга хурсанд бўлиш керак эканми?
— Албатта!
— Нега?
— Кундалигим ҳам сувга чўкиб кетди.
* * *
Хотин ётоқдан туриб эрига қичқирди:
— Дадаси, сизнинг туғилган кунингизга зўр совға тайёрлаб қўйдим!
— Қани, кўрсат-чи!
— Ҳозир, кийиб олай!
* * *
— Дадаси, сизни ўпсам майлими?
— Йўқ, сени шундоғам яхши кўраман.
* * *
Эр уйга маст бўлиб келди-да, столга муштлаб бақирди:
— Бу уйда ким хўжайин?
Хотини унга жавобан қўлига ўқлоғ олди. Эр уни кўриб аста бошини қашиди-ю, деди:
— Сўраб ҳам бўлмайдими?