"Барселона" Каталония дербисида ишончли ғалаба қозонди
Испания чемпионатининг 31-турида “Барселона” ўз майдонида “Эспанёл”ни қабул қилиб, Каталония дербисида ишончли ўйин намойиш этди ва 4:1 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Флик бошчилигидаги жамоа ўйиннинг ҳар икки бўлимида ҳам устунликни қўлга олиб, рақибни йирик ҳисобда енгди.
Учрашувни “Барселона” жуда фаол бошлади. Ферран Торрес икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, дубл муаллифига айланди. Шунингдек, ёш юлдуз Ламин Ямал ҳам ўз ҳисобини очди, кейинчалик Рэшфорд ҳам гол уриб, жамоа устунлигини мустаҳкамлади.
“Эспанёл” эса иккинчи бўлимда Лозано орқали жавоб голини киритишга муваффақ бўлди, аммо бу натижани ўзгартириш учун етарли бўлмади.
Шу ғалаба орқали Флик жамоаси очколарини 79 тага етказиб, чемпионлик пойгасидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. “Эспанёл” эса 38 очко билан 10-ўринда қолмоқда.
Ла Лига. 31-тур
“Барселона” – “Эспанёл” 4:1
Голлар: Торрес 9’, 25’, Ямал 87’, Рэшфорд 89’ – Лозано 56’
“Барселона” таркиби: Жоан Гарсия, Жерард Мартин (Касадо, 46), Кубарси, Эрик Гарсия, Араухо, Балде (Канселу, 65), Ямал, Фермин Лопес, Гави (Рэшфорд, 65), Педри, Ферран Торрес (Олмо, 74)
“Эспанёл” таркиби: Дмитрович, Эл-Хилали, Калеро, Кабрера, Ромеро (Эхпосито, 71), Лозано, Гонсалес, Эспосито, Нгонж (Санчес, 64), Долан, Мартинес.