Добавить новость


World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнирида етакчиликни мустаҳкамлаб бормоқда

Ўзбекистон шахмати юлдузи Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнирининг 10-туридан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўз ўйлари ва турнирдаги ҳолати ҳақида батафсил тўхталди. У ушбу турда оқ доналарда ҳаракат қилиб, ҳиндистонлик ёш гроссмейстер Рамешбабу Прагнанандҳани мағлуб этди ва умумий очколарини 8 тадан ошириб, жадвалдаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлади.

Ҳозирда Синдоровнинг энг яқин таъқибчиси нидерландиялик Аниш Гири ҳисобланади ва улар ўртасидаги фарқ 2 очкони ташкил этмоқда. Қолган турлар сони эса жуда кам, шу боис бу устунликни йўққа чиқариш амалда жуда қийин вазифа сифатида баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, ўзбекистонлик гроссмейстер бу турнирда аллақачон янги тарихий натижа қайд этди — у Номзодлар турнирида энг кўп ғалаба қозонган иштирокчига айланди. Ҳозиргача ҳеч бир шахматчи 6 та ғалабага эришмаган эди, Синдоров эса бу кўрсаткични ортда қолдириб, турнир рекордини янгилади.

Матбуот анжуманида у ҳиндистонлик рақибга қарши партиянинг бошланишида хатога йўл қўйганини очиқ тан олди. Унинг сўзларига кўра, бир лаҳзада тайёргарликдан чиқиб кетиб, тўғри юриш ўрнига нотўғри қарор қабул қилган.

«Ростини айтсам, бир вақт тайёргарлигимни унутиб қўйдим ва керакли юриш ўрнига бошқа ҳаракатни тез қилиб юбордим. Бу менинг хатойим эди. Лекин кейин ўзимни тезда йиғиб олдим ва вазиятни назоратга қайтардим. Бироз вақт керак бўлди, аммо ўйинни яна қўлимга олдим. Охирида омад ҳам ёрдам берди», — деди у.

Синдоров шунингдек, партия давомида ташаббусни қўлга киритиш мақсадида катта таваккалчиликка бориб, доналардан бирини қурбон қилганини таъкидлади. Унинг фикрича, айнан шу қарор эндшпилда устунликка эришишга ёрдам берган ва рақибнинг икки рукнига қарши яхшироқ позиция ҳосил қилиш имконини берган.

Ёш шахматчи турнирдаги ғалабага яқин эканини ҳис қилаётганини ҳам яширмади, аммо ҳали олдинда муҳим синовлар борлигини эслатди.

«Мақсадга жуда яқинман, лекин яна икки муҳим партия қолган. Иккаласи ҳам қора доналарда ўтиши керак. Шунинг учун натижа ҳақида кўп ўйламасдан, фақат ўйинга эътибор қаратяпман», — деди у.

У олдинги турда немис гроссмейстери Маттиас Блюбаумга қарши имкониятли позицияни бой бериб қўйганини ҳам эслади. Шу сабабли у босим остида қолган, аммо мураббийи билан суҳбат орқали руҳий барқарорликни тиклашга эришган.

«Турнирдаги босим албатта сезилади. Кеча ютиш мумкин бўлган партияни бой бердим. Шунда мураббийим: “Агар сен бу унвонга лойиқ бўлсанг, барибир унга эришасан. Агар бўлмаса, яна кўпроқ меҳнат қиламиз. Натижа ҳақида эмас, ўйин ҳақида ўйла” деди. Мен ҳам шу фикрга амал қилишга ҳаракат қиляпман», — деди Синдоров.

У турнир бошланишидаги режаларини ҳам эсга олди. У аввал +1 натижа ҳам қониқарли бўлишини айтган, аммо ҳозир вазият кескин ўзгарганини таъкидлади.

«Турнир олдидан +1 натижа ҳам ёмон эмас деб ўйлаганман. Шунда анча хотиржам ўйнай олардим. Ҳозир эса ҳар бир партия жуда оғир ўтяпти, босим жуда катта. Кеча ҳатто ўйиндан олдин дурангга ҳам рози эдим, лекин имкониятни бой берганимдан афсусдаман», — деди у.

Рекорд ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, Синдоров ҳозирча статистика ва натижалар ҳақида ўйламаслигини айтди.

«Бу ҳақида умуман ўйламайман. Турнир тугамаган. Энг муҳими — кейинги партияга тайёргарлик. Ҳозир тикланиш ва қора доналардаги ўйинларга яхши тайёрланиш керак», — дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрель куни турнирда дам олиш куни бўлди. 11 апрель куни эса Синдоров қора доналар билан кучли фаворитлардан бири бўлган Фабиано Каруанага қарши баҳс олиб боради. Каруана турнир олдидан асосий ғолиблардан бири сифатида кўрилган бўлса-да, ҳозир 5 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus