Шов-шувли баёнот: ўзга сайёраликлар Ерга келиб, одамлар билан алоқага киришган
Сўнгги кунларда АҚШда инсонлар ва Ердан ташқари ҳаёт шакллари ўртасидаги алоқалар ҳақидаги мунозаралар янада қизиқарли ва кескинлашди. Конгресс Вакиллар палатаси аъзоси Тим Берчетт шов-шувли баёнот билан чиқиб, ўз фикрларини очиқ билдирди.
TMZ портали маълумот беришича, Берчеттнинг сўзларига кўра, Америка ҳукумати ҳарбий учувчиларнинг номаълум учар жисмлар — НУЖлар билан учрашгани ҳақида маълумотга эга, аммо ҳукумат уни тўлиқ очиб бермаяпти. Унинг фикрига кўра, шундай ҳолатларда ўзга сайёраликлар билан тўқнашган учувчиларни Конгресс олдида кўрсатма бериш учун чақириш зарур.
Берчетт Пентагон ва NASA тадқиқотларини ҳам салоҳиятсиз деб баҳолади, чунки улар бу масалада жуда секин ҳаракат қилмоқда. Унинг ҳисоб-китоби бўйича АҚШда НУЖлар билан тўқнашувлар билан боғлиқ 143 та ҳолат қайд этилган.
Шу мавзуда конгрессмен Анна Паулина Луна ҳам фикр билдирди. Fox News эфирида у Америка расмийларида мавжуд НУЖлар ва эҳтимолий ердан ташқари фаолият тўғрисидаги маълумотларнинг бир қисми оммавий тушунтирилмаслигини тан олди.
Кенг жамоаичилик учун эса бу баёнотлар — фақат қизиқарли гаплар эмас, балки инсониятнинг атрофидаги сирли ва ечим топилмаган масалаларга оид саволларига эътибор қаратиши учун янги имконият.